Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йил томошаларига тайёргарлик қизғин
15:33 / 2024-12-18

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри Янги йил байрами учун болажонларга унутилмас туҳфаларни тақдим этади.

28 декабрдан 5 январга қадар «Дюймовочка» ва “Game over” (“Ўйин тугади”) спектакллари намойиш этилади. Ҳар бир намойиш олдидан қорбобо ва қорқиз чиқишлари, болажонлар учун кутилмаган эксклюзив совғалар ўрин олган.

“Дюймовочка” – эртакнамо ёрқин спектакль бўлиб, унда оқкўнгил қизчанинг оппоқ орзулари тараннум этилади.

“Game over” спектакли виртуал ўйинлар олами ҳақида қизиқарли спектакль бўлиб, ёш томошабинларда катта қизиқиш уйғотиши табиий.

Эксклюзив томошалар, бетакрор рақс ва ўйинлар, актёрларнинг ёрқин ижролари болажонларга мунтазир.

– Янги йил ҳар доимгидек ёрқин лаҳзаларга бой, айниқса, бу байрамни болажонлар интиқиб кутади, – деди деди театр адабий бўлим бошлиғи Достонбек Раҳматуллаев. – Биз театр ижодкорлари буни алоҳида эътиборга олишимиз лозим. 

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида иккита бир-биридан қизиқарли ва мароқли томоша “Дюймовочка” ҳамда ва “Game over” спектакллари махсус намойиш этилади. Барча жажжи мухлислар учун эшикларимиз очиқ. Биз уларни кутамиз.

Н.Усмонова, ЎзА