French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йил совғалари тақдим этилди
16:28 / 2025-12-26

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимда фидокорона меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни Янги йил муносабати билан қутлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида байрам совғаларини тайёрлаб, жамиятнинг ҳудудий бўлинмаларига етказмоқда.

Ушбу хайрли ташаббуснинг навбатдаги манзили Сирдарё иссиқлик электр станцияси бўлди. Совғалар карвони корхонага олиб келиниб, халқ фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган фидойи нурчиларга тантанали тарзда топширилди.

— Бугун тақдим этилаётган совғалар фақат байрам туҳфаси эмас, балки сиз, азиз нурчиларнинг фидокорона меҳнатини эътироф этиш рамзидир, — дейди Сирдарё ИЭС касаба уюшмаси қўмитаси раиси Камола Мусаева. — Энергия хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш каби масъулиятли вазифаларни бажаришдаги хизматларингиз беқиёс.  

Унинг таъкидлашича, жамоадаги бирдамлик, меҳнатга садоқат ва касбга бўлган муҳаббат Сирдарё ИЭСнинг юксак натижаларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Байрамона руҳда ўтган тадбир ИЭС жамоаси учун нафақат Янги йил туҳфаси, балки меҳнаткашларни қадрлаш, уларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодасига айланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири