Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йил байрами тадбирлари тинч ва хавфсиз ўтади
15:56 / 2025-12-19

Андижон вилоятида Янги йил байрами тадбирларини юқори савияда, тинч ва хавфсиз ўтишини таъминлаш бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда.

Янги йил байрами муносабати билан ҳудудларда ўрнатилган “Президент арчаси” тадбирларини юқори даражада ташкил этиш, аҳолининг кўнгилли дам олиши, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, байрам кунларида жамоат тартибини сақлаш, турли фавқулодда ҳолатлар ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, ана шу ҳудуд ва масканларга кириш, чиқишда транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда. 

Андижон вилояти ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, бошқарманинг тегишли хизматлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Президент арчаси” ва бошқа янги йил байрами ўтказиладиган масканлар  атрофлича ўрганиб чиқилмоқда.

Ўрганишлар давомида байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, болалар ва фуқаролар учун қулай ҳамда хавфсиз муҳит яратиш, шунингдек, тадбирларни ташкил этишда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада масканлар ва ҳудудларда аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Байрам тадбирларини тинч, хавфсиз ўтишини таъминлаш юзасидан масъул ва мутасаддиларга тегишли топшириқ, тавсиялар берилмоқда.   

Ф.Убайдуллаев,

 З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари