Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йил байрами кунлари Хитойдан сайёҳлар оқими икки баробар кўпайди
15:09 / 2026-01-08

1-3 январь кунлари, яъни Янги йил таътили давомида Марказий Осиё Хитой сайёҳлари учун энг қулай ҳудудга айланди.

Етакчи онлайн саёҳат платформаси - “Qunar” ҳисоботида келтирилишича, чинликлар йиллар алмашинуви даврида саёҳат қилишни афзал кўрган шаҳарлар рейтингидаги юқори ўнликни Осиё банд этган. Хусусан, Сеул энг машҳур халқаро йўналишлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон, Қозоғистон,  ва Грузия ҳам бу борада сезиларли ўсишни намойиш этган. Ушбу мамлакатларга авиа чипталарни брон қилиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпайган. Таҳлилчилар ижобий ҳолатни Хитой фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилиши билан боғламоқда.

Шунингдек, Хитой жанубидаги Хайнань орол-музофоти ҳам энг кўп эътибор тортган манзиллардан бири сифатида эътироф этилди. Бунга ўтган йил декабрь ойида орол бўйлаб "мустақил божхона амалиёти" ишга туширилиши сабаб бўлди.

Г.Сатторова, ЎзА