Янги йил байрами арафасида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди
Яшнобод тумани “Авиасозлар”, “Наврўз” деҳқон бозорлари ҳамда Учтепа туманидаги "Фарҳод" бозорида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилмоқда.
Аҳолининг байрам кайфиятини кўтариш, бозорларимизда маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган ямаркада харидорларга сифатли ва қулай нархлардаги кундалик истеъмол маҳсулотлари таклиф этилмоқда.


Жумладан, ярмаркада аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда байрам дастурхони учун керакли неъматларга қулай нархлар белгиланган.


Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, куни кеча “Авиасозлар” деҳқон бозорида тунги вақтда бозор ҳудудида ёнғин ҳолати қайд этилган эди. Ҳодиса тезкорлик билан бартараф этилиб, айни вақтда мазкур бозор одатий тартибда фаолият кўрсатмоқда.
Гулноза Бобоева,
ЎзА