Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йил арафасида бозорларда нарх барқарорлиги ва маҳсулот мўллиги таъминланди
16:05 / 2025-12-25

Янги йил байрами арафасида “Гулистон” деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси аҳоли учун ҳақиқий байрам совғаси ва қувонч манбаига айланди.

Бозорда маҳсулотлар мўллиги, нархларнинг барқарорлиги ва ранг-баранглиги нафақат дастурхонларни тўкин қилиш, балки аҳоли кайфиятини кўтаришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сирдарё вилоятида ишчи ташрифи билан бўлиб турган Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов вилоят раҳбарлари ҳамроҳлигида  мазкур бозорда ҳам бўлиб, янги йил арафасида озиқ-овқат таъминотида узилишларга йўл қўймаслик, талаб юқори бўладиган маҳсулотлар учун етарли захиралар шакллантириш юзасидан фикр алмашди.  

Вазирнинг сўзларига кўра, фермер ва деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириши, маҳсулот сифати ва турларини бойитишда самарали фаолият юритиши орқали бозорларда нарх барқарорлиги ва маҳсулот мўллигини таъминлашга катта ҳисса қўшишлари керак бўлади.

Бозор маъмурияти ва тадбиркорлик субъектлари, хусусан, “Бунёдкор Гўшт-Сут Савдо Инвест” МЧЖ раҳбариятига аҳолига етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва нархини мунтазам назорат қилиб бориш, байрам кунлари озиқ-овқат таъминотида узилишларга йўл қўймаслик бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири