Янги йил арафасида бир гуруҳ спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт ривожига муносиб ҳисса қўшган ва маҳоратли спортчи ва мутахассисларни тайёрлашда жонбозлик кўрсатган спорт фахрийларига эътибор кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳолидан хабар олиш анъана тусига кирган.
Шу кунларда Янги йил байрами арафасида Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари Кенгаши ва ҳомийлар томонидан 50 дан ортиқ спорт фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

Куни кеча бир гуруҳ фахрийларнинг хонадонларига борилиб, улар билан дилдан суҳбатлашилди. Маслаҳатлари тингланди. Мулоқот ва суҳбатлар жараёнида 97 ёшни қаршилаётган спорт фахрийси Евгений Валиский, 95 ёшли фахрий Зинаида Бондаренко ҳамда 92 ёшли Мануэл Тўйчиев каби спортимиз фахрийлари бугунги дориламон кунларга шукроналик келтиришди.

Давлатимизнинг ғамхўрлиги, кўрсатилаётган эътибор учун спорт фахрийлари миннатдорлик билдирди.
Т.Рўзиев, ЎзА