Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Яйпан” мавзесининг замонавий таълим маскани бор
12:31 / 2021-01-26

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Ҳайдаробод қишлоғига яқин ҳудудда 2011 йилдан буён 89 та намунавий лойиҳалардаги уй-жойлар барпо этилиб, ўз эгаларига топширилди.

Кундан кун обод бўлаётган мавзе “Янги Яйпан” дея ном олди. Жорий йилда ҳам мазкур ҳудудда кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, мазкур мавзеда янги хизмат шохобчалари, ижтимоий объектлар, шунингдек, ўқувчилар учун мактаб қуришни тақозо этарди.

Инвестиция дастури асосида бунёд этилган янги таълим даргоҳи узоқ мактабларда ўқишга қатнашга мажбур бўлган 264 нафар ўқувчини ўз бағрига олди.

“426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган колонна” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қурилган мазкур таълим масканида ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча шароит яратилган. Мактабнинг қурилиш ишларига дастур асосида 5 миллиард 179 миллион сўм маблағ сарфланди.

Икки қаватли ушбу мактабда жами 40 га яқин ўқув хоналари мавжуд бўлиб, бундан ташқари маъмурият хоналари, ахборот технологиялари хонаси, тўгарак хоналари, кимё, биология ва физика лабораториялари учун алоҳида хоналар ва кутубхона фаолият юритади. Ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида тиббиёт хонаси, 120 ўринли фаоллар зали, ошхона, спорт зали, гимнастика зали, футбол, баскетбол ва волейбол майдонлари ҳам ташкил этилган.  

М.Сулаймонов, ЎзА