Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йўллар – янги имкониятлар
19:47 / 2016-01-27

Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2015 йил ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ҳамда 2016 йилдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2015 йил ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ҳамда 2016 йилдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Р.Икромов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда темир йўл тармоғи изчил ривожлантирилаётганини таъкидлади.

2015 йилда темир йўл орқали юк ташиш ҳажми 2014 йилдагига нисбатан 2,5 фоизга ортган. 20 миллион 7 мингдан ортиқ йўловчи ташилган. 347,7 миллион долларга тенг экспорт хизматлари кўрсатилиб, тизим корхоналарида 388,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳажми 323,8 миллиард сўмни ташкил қилган.

2015 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ, 17 лойиҳа бўйича 755,16 миллион доллар миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилиб, ўсиш прогнозга нисбатан 2,8 фоизга ортиқ бўлди.

Умумий узунлиги 123 километрдан зиёд, шу жумладан, 19 километрлик темир йўл туннелини ўз ичига олган Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўл линиясининг 104 километрида барча қурилиш, электрлаштириш ишлари якунланди. Бугунги кунда туннелда 18,4 километрлик ковлаш ишлари бажарилди. 183 километрлик Поп – Қўқон – Андижон темир йўл йўналишида электрлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

2015 йилда Мароқанд – Қарши йўналишидаги темир излар электрлаштирилиб, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатнови йўлга қўйилди. Самарқанд – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун темир йўл қуриш ва электрлаштириш, Навоий – Конимех – Мискин янги темир йўл линиясини қуриш ишлари бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 4 мартдаги Хитой Халқ Республикаси Эксимбанки иштирокида “Локомотивлар паркини янгилаш. 11 юк электровозини харид қилиш. 2-босқич” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирларига оид қарорига мувофиқ, Хитойда ишлаб чиқарилган 11 дона “O'z-ELR” электровози мамлакатимизга олиб келинди.

2015 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форуми доирасида яна иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тальго” поездини харид қилиш юзасидан испаниялик ишлаб чиқарувчилар билан шартнома имзоланди.

– Йўловчи вагонлари сони яна иккитага ортади, – дейди юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш ва фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Олим Қурбонов. – Натижада икки локомотив, ўн йўловчи вагони ва вагон-ресторандан иборат янги поездда йўловчи ўрни 72 тага кўпайиб, жами 287 йўловчи ташиш имконини беради.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2015 йилда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти корхоналарида янги юк ва йўловчи вагонлари қуриш, ҳаракатдаги таркибни таъмирлаш, модернизация қилиш, қайта тиклаш бўйича 24 лойиҳа амалга оширилди. Тошкент қуюв механика заводида 50 дона ёпиқ, 278 дона ярим очиқ вагон, Андижон механика заводида 50 дона вагон-цистерна, 272 дона ярим очиқ вагон ишлаб чиқарилди.

2016 йилда инвестиция дастурига асосан 28 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Хусусан, Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўли қурилишини якунлаш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электровозлар харид қилиш ва Самарқанд – Бухоро йўналишида уларнинг қатновини йўлга қўйиш, Поп – Қўқон – Андижон ва Қарши – Термиз темир йўл линияларини электрлаштириш ишларини давом эттириш режалаштирилган.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.