Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги вазифалар механизми ва мавжуд муаммолар ечими
16:43 / 2020-11-11

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Даставвал, вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида шаҳар ва туман Mаҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари раҳбарлари ҳамда ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, мажлисда ишчи гуруҳ олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, жойларда ўрганилиши лозим бўлган масалалар келишиб олинди. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишда сўзга чиққан масъул раҳбарлар вилоятдаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар натижаси хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. Ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ўрнатилган идоралараро ҳамкорлик ҳамда юритилаётган меъёрий ҳужжатларнинг қатъий ўрганилиши, шунингдек, ҳудудларда маҳалла раисларини янги тизимга ўтказиш, иш жараёнида юзага келаётган муаммолар билан яқиндан танишган ҳолда ўз ўрнида ҳал этиш, маҳалла тизимига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Абдували БЎРИЕВ, ЎзА