Янги уйлар олдида янги мактаб фойдаланишга топширилди
Фарғона тумани “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган намунавий уйлар олдида 420 ўринга мўлжалланган 24-умумтаълим мактаби фойдаланишига топширилди.
Фарғона тумани “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган намунавий уйлар олдида 420 ўринга мўлжалланган 24-умумтаълим мактаби фойдаланишига топширилди.
Замонавий таълим маскани “426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган колонна” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилди. Бу ерда ўқувчиларнинг пухта билим эгаллаши учун барча шароит муҳайё.
Синфхоналар, кимё, биология ва физика лабораториялари, ахборот-ресурс маркази, кўркам спорт зали ва фаоллар зали замонавий жиҳозланган. Ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютерлар, турли номдаги адабиётлар ўқувчилар ихтиёрида.



