Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги уй-жойлар топширилиши давом этмоқда
12:48 / 2026-02-16

Ватан ҳимоячилари куни арафасида Миллий гвардия Фарғона вилоят бошқармаси тизимида хизмат қилаётган ҳарбийларга Фарғонанинг экошаҳаридан 20 та хонадон калитлари топширилган эди. Орадан бир ой ўтиб Фарғона туманидаги “Янги аср” МФЙ ҳудудида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” массивида Миллий гвардиянинг яна 20 нафар ҳарбий хизматчисига янги уйлар топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров янги хонадон соҳибларини қутлар экан, мамлакатимизда миллий армия қудратини ошириш билан бирга, ҳарбийларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларни уй-жой билан таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини таъкидлади.

Бу гал топширилган уйлар ҳам ҳарбийларга имтиёзли ипотека кредити асосида берилмоқда. Тантанали тадбирда сўзга чиққан янги уй-жой соҳиблари яратилган шароитлар учун давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА