Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ўқув йилига пухта ҳозирлик
16:24 / 2015-08-28

Янги ўқув йили арафасида Андижон вилоятида 69 умумтаълим мактаби ва ўттиздан зиёд савдо мажмуасида мактаб ярмаркаси ташкил этилди. Олис қишлоқлар аҳолиси учун кўчма автодўконлар хизмат кўрсатмоқда.

Янги ўқув йили арафасида Андижон вилоятида 69 умумтаълим мактаби ва ўттиздан зиёд савдо мажмуасида мактаб ярмаркаси ташкил этилди. Олис қишлоқлар аҳолиси учун кўчма автодўконлар хизмат кўрсатмоқда.

Андижон шаҳрининг Истиқлол кўчаси, Чўлпон шоҳкўчаси, Бўстон, Қўшариқ даҳалари ва ўндан зиёд умумтаълим мактабида ташкил этилган ярмаркаларда йигирмадан ортиқ савдо ташкилотлари томонидан сифатли ўқув қуроллари ва жиҳозлари савдоси йўлга қўйилган.

– Фарзандларимга зарур ўқув қуроллари ва кийим-кечакни маҳалламизда ташкил этилган ярмаркадан харид қилдим, – дейди Андижон шаҳридан Гавҳарой Ғуломжонова. – Ҳам вақтимни, ҳам маблағимни тежадим. Фақат тинч ва осойишта юртда мана шундай имкониятлар бўлади. Бундай қулайликлар учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.