Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги услубий қўлланмалардан энди барча ўқитувчилар фойдаланиши мумкин
15:31 / 2022-11-17

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан тизимдаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психологлар ҳамда тарбиячи-педагог ва синф раҳбарлари учун илк маротаба услубий қўлланмалар тайёрланди. Бу ҳақда Агентлик директори Ҳилола Умарова маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу услубий қўлланмалар таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбиявий ишларни тизимли ташкил қилиш, дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарвар, баркамол авлодни тарбиялаш тамойилларини ўрганиш ва ўргатиш юзасидан тайёрланган.  

Ҳозирги жадал тараққиёт бугун тарбияланаётган ёш авлоднинг келгусидаги маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришни тақозо этади. Бундай шарафли вазифа юртимизда узлуксиз маънавий тарбия тизими орқали амалга оширилиши назарда тутилган.  

Тақдимоти ўтказилган ушбу услубий қўлланмалар бугунги кунда Президент таълим муассасалари агентлиги веб-сайтига жойлаштирилган бўлиб, ундан барча мактаблар ўқитувчилари фойдаланишлари мумкин.  

 

ЎзА