Янги университетда илк ўқув йили бошланди
Шу муносабат билан университет фаоллар залида Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тошкент давлат транспорт университетида илк ўқув дарси бошланди. Шу муносабат билан университет фаоллар залида Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари, Ўзбекистон қаҳрамони Зайниддин Низамходжаев, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари Акмал Мирзаев, Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдураҳманов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилором Каримовалар сўзга чиқиб, универститет профессор ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабаларга давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ва таълим соҳасининг галдаги вазифалари юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Бугун мамлакатимизда таълим-тарбия соҳаси ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, илм-маърифат соҳаси вакиллари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги, интеллектуал бойликнинг қадр топаётгани халқимиз тарихи, менталитети, асрий қадриятлари, орзу-умидлари билан бевосита боғлиқ. Президентимизнинг “Дунёда энг катта бойлик – ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир” деган фикри замирида катта маъно-мазмун мужассам. Давлатимиз раҳбарининг дадил қарорлари ва ғайрати билан мамлакатда олий таълимни янгилаш, модернизация қилишда жиддий одимлар ташланди. Айниқса, юртимизда олий таълим муассасаларининг сони ортиб бораётганлиги халқимизнинг таълим олишга бўлган ижобий муносабат сифатида баҳоланмоқда.
Семинарда Транспорт вазири, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси масъуллари университет ёшларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб бериш хусусида фикр алмашди.
Университетда илк ўқув йилини бошлаган ёшлар ўртасида илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишнинг ҳамкорликдаги йўналишлари белгилаб олинди.
Тошкент давлат транспорт университети Президентимизнинг 2020 йил 4 майдаги қарорига мувофик ташкил этилган. Университет мамлакатимиз транспорт соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини илғор хорижий тажриба ва халқаро талаблар асосида тубдан таъкомиллаштириш, ўқув жараёнига ўқитишнинг инновацион шакл ва методлари ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, тармоқ таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва илмий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
Рустам ҲАЙДАРОВ,
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг
Ахборот таҳлилий медиа-маркази мутахассиси