Янги университет филиали қаерда фаолият бошлайди?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги “МЭИ“ миллий тадқиқот университети“ Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда белгиланганидек, Россия Федерациясига қарашли ушбу олий таълим муассасасида ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Филиал учун пойтахтимизнинг Олмазор тумани, Қорақамиш 3-кўчаси манзилида жойлашган бино ва иншоотлар ажратилиши белгиланган. Шунингдек, муассаса талабалар ва ўқитувчилар учун мўлжалланган ётоқхонага ҳам эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ва келишилган ҳолда барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш билан шуғулланиши кўзда тутилган.
Бу ерда дарс машғулотлари дастлаб рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам амалга оширилади.
Филиал битирувчилари Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломига эга бўлади.