Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тизимда ҳужжат олиш учун бир ҳафта эмас, 15 дақиқа вақт сарфланади
20:26 / 2020-08-24

Ҳукумат қарорга кўра мамлакатимиз ФҲДЁ архивида сақланаётган барча ёзувларни 2022 йил 1 январга қадар рақамли кўринишга ўтказиш режалаштирилган.


Ҳукумат қарорга кўра мамлакатимиз ФҲДЁ архивида сақланаётган барча ёзувларни 2022 йил 1 январга қадар рақамли кўринишга ўтказиш режалаштирилган.

Жиззах вилоятида бу ишни жорий йилнинг 20 декабрига қадар якунлаш мўлжалланаётир.

Ҳар бир одам ҳаётда ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган ҳужжатлари дубликати зарур бўлиб қолган ҳолатга дуч келиши маълум. Бугунга қадар бундай ҳужжатни олиш учун камида бир ҳафта кутишга тўғри келар эди. Бунинг сабаби, ФҲДЁ ходими керак бўлган ҳужжатни минглаб бошқа ҳужжатлар орасидан қўлда излаши лозим.

Эндиликда у ёки бу ФҲДЁ архивдан ёзувини олиш учун мурожаат қилганингизда кутиш муддати бир ҳафтадан 15 дақиқага қисқартирилади. Мазкур ахборот тизими жараёнидан инсон омилини бутунлай йўқ қилишга ва керакли ҳужжатни компьютер тугмачасининг бир босилишида олишга имкон беради.

Соҳага ахборот технологиялари жорий этилиши билан бу жараённи соддалаштириш имкони юзага келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг барча ҳудудий бошқармаларида архивариус лавозими жорий этилди. Архивариуслар томонидан ФҲДЁ бўлинмаларидаги ҳужжатлар рақамли кўринишга ўтказилиб, «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими асосида ягона архив фонди шакллантирилди.

2014 йилнинг 1 январь кунига қадар Жиззах вилоятида қайд этилган жами далолатнома ёзувлари сони 2 миллион 61 минг 419 тани ташкил этади. Шундан, дастурга киритилган ҳолда тасдиқланган ёзувлар сони 1 миллион 527 минг 110 та. Бу маълумотларни рақамли кўринишга ўтказиш кўрсаткичининг 81 фоизини ташкил этади, дейилади Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабарида.