French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тизим: судлар фаолияти самарадорлиги оширилади
13:53 / 2024-12-23

Президентимизнинг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, 2025 йилнинг 1 январидан жиноят ишлари бўйича судларда тергов судьялари фаолият бошлайди.

Наманганда республика Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактаби ҳамкорлигида ўтказилган семинар машғулотида ушбу янги институтнинг жорий этилишидан кўзланган мақсад, тергов судьяларининг вазифалари ва асосий йўналишлари хусусида сўз юритилди.  

Судьялар, прокуратура, ички ишлар органларининг терговчи ва суриштирувчилари, вилоят божхона, солиқ бошқармалари маъмурий амалиёт ходимлари, адвокатлар ва бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирокидаги семинарда даставвал Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари томонидан тергов судьяси институти жорий этилиши доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.  

Янги тизим орқали судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлаш, шунингдек, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишига эришишга қаратилгани таъкидланди.  

Қизғин фикр-мулоҳазалар ва савол-жавобларга бой кечган очиқ мулоқотда семинар қатнашчилари тергов судьялари фаолияти билан боғлиқ саволларга батафсил жавоб олди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА