Янги тизим меҳнат унумдорлигини оширди
“Рақамли ОКМК – 2030” концепциясига мувофиқ Ангрен кон бошқармасининг “Разведочная” ва “Қизил-олма” конларида “Тоғ-кон диспетчери” автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими жорий этилди.
Тизимнинг асосий мақсади кон ичидаги ходим ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш, транспорт тўқнашувлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ва жароҳатланишларни олдини олиш, ишлаб чиқариш жараёнида ходим ва техника устидан диспетчер ва муҳандис-техник ходим томонидан тезкор назоратни амалга оширишга қаратилган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, тизимнинг жорий этилиши натижасида 2023 йилнинг иккинчи яримида конларда меҳнат унумдорлиги 5 фоизга ошди. Қон босими юқори бўлган ишчи-ходимлар сони 10 фоиздан 3 фоизга камайди ва 10 та штат бирлигини оптималлаштириш имкониятлари яратилди. Бунинг натижасида қўшимча равишда йилига 2 миллиард сўмдан ортиқ иқтисодий самарадорликка эришилади.
ОКМК матбуот хизмати