Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тиббиёт муассасаси аҳоли сарсонгарчилигига барҳам беради
16:44 / 2022-07-15

Олтиариқ туманининг Чордара маҳалла фуқаролар йиғинида 2 минг 506 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ушбу ҳудудда ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди: ички йўллар асфальтланиб, тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Ҳудуддаги қай бир фуқаро билан суҳбатлашманг бугунидан мамнун, эртанги кунга ишончи мустаҳкам.   

Лекин уларни бир неча йилдан буён бир муаммо қийнаб келади. Ҳудуддаги қишлоқ врачлик пункти бир неча йилдан буён фаолият юритмаётгани боис, фуқаролар 4-5 километр узоқликдаги қўшни Янгиараб қишлоқ врачлик пунктига қатнайди. Бу, албатта, бемор фуқароларга оворагарчилик келтирмоқда.       

Шунга кўра, туман ҳокими Ш.Турдалиев, туман ИИБ бошлиғи, ҳудуддаги 3-сектор раҳбари М.Қундузов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Бузруковлар Чордара маҳалласидаги қишлоқ врачлик пунктида бўлиб, жараён билан танишди.  

– Одамларни ҳаётдан, хусусан, тиббиётдан рози қилиш олдимиздаги долзарб вазифалардан биридир, – деди туман раҳбари Ш.Турдалиев.– Бу ерни маҳаллий ҳокимлик, сектор ва тадбиркорлар ҳомийлигида тез фурсатларда таъмирдан чиқариб, ишга туширамиз. Зеро, асосий мақсадимиз халқимизни рози қилиш, одамларнинг фаровон яшаши учун барча имкониятларни яратишдир. Эндиликда чордараликлар бир неча чақирим масофага қатнаб сарсон бўлмайди. Тиббий муолажаларини шу ерда амалга оширади.   

Гулноза Бобоева,ЎзА