Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тез тиббий ёрдам машинаси топширилди
15:02 / 2025-02-03

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига тез тиббий ёрдам сифатини юқори даражага кўтариш мақсадида уч дона замонавий тез тиббий ёрдам автомобиллари олиб келинди.

Мазкур автомобилларни хизмат нуқталарига ва ҳайдовчиларга топширишга бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.  

– “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари ҳисобланади, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев. – Давлат раҳбарининг ташаббуси билан тизимда эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. “Volkswagen Caddy” юқори техник кўрсаткичга эгалиги, ҳаракатланиш қобилияти юқорилиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради.  

Вилоят бўйича йилига 614 мингдан ортиқ чақириқларга хизмат кўрсатилмоқда. Эътиборли жиҳати, чақириқларнинг сони ошганлиги билан беморларни госпитализация қилиш кўрсаткичи камайган. Бу кўрсаткичлар тез тиббий ёрдам хизматининг сифати ошганлиги билан бир қаторда, аҳолининг тез ёрдамга бўлган ишончи ошганини билиш мумкин.  

Бугун тез тиббий ёрдам учун топширилаётган автомобиллар аҳолига кўрсатилаётган тез ёрдам хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. Бу машиналар эскирган машиналарга нисбатан бир қатор қулайликларга эга.  

Тадбирда тез тиббий ёрдам тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб нафақага чиқаётган ходимларга ҳам эсдалик совғалар топширилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири