Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги телекоммуникация маркази иш бошлади
07:39 / 2026-02-10

Ахборот алмашинуви тезлиги, хизматлар сифати ва мурожаатларга муносабат даражаси ҳудудлар бошқаруви самарадорлигини белгиловчи асосий омиллардан биридир. Бу борада алоқа соҳасида яратилаётган замонавий шароитлар аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини янги босқичга олиб чиқади.

Наманганда айни шу хайрли мақсадга хизмат қилувчи “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг мижозларга савдо ва хизмат кўрсатиш офиси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда қатнашган Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов алоқа оператори фаолиятига зафарлар тилаб, янги марказ аҳолига сифатли, тезкор ва замонавий хизматлар кўрсатишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, ушбу офис таркибида “контакт маркази”нинг 112 хизмати операторлари учун ҳам алоҳида жой ташкил этилган. Бу эса фавқулодда ва тезкор мурожаатларни ягона марказ орқали самарали бошқариш имконини беради.

Тадбир иштирокчиларида янги марказда мижозлар ва ходимлар учун яратилган шароитлар, техник инфратузилма ҳамда хизмат кўрсатиш тизими яхши таассурот қолдирди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.