French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тайинланган судьялар қасамёд қабул қилди
10:57 / 2025-12-11

Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.

Унда айрим фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ҳамда жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларига илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди. 

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2025 йил 5 декабрдаги қарорига мувофиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Музаффар Шаҳобов, Ҳаётжон Маманазаров, Зуҳриддин Саримсоқов, Низомиддин Тўланбаев, Исомиддин Тўйчиев ва Хуршид Умбаровнинг қасамёди эшитилди.

Қасамёд қабул қилган судьяларга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьялар одоби кодекси" топширилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА