Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тартиб ва қўшимчалар юзасидан атрофлича маълумот берилди
16:31 / 2026-01-09

Бугунги кунда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни ўз вақтида англаш ва тўғри қўллаш тадбиркорлик фаолияти барқарорлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Шу боис, жойларда бизнес вакиллари билан юзма-юз мулоқот асосида ўтказилаётган тушунтириш ишлари алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Ғаллаорол туманида ана шундай амалий тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Туман иқтисод ва молия бўлими биносида ташкил этилган семинарда Жиззах вилояти солиқ бошқармаси мутахассислари иштирок этиб, солиқ қонунчилигига киритилган янги нормалар ва қўшимчалар юзасидан атрофлича маълумот беришди.

Семинарда иштирок этган вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ҳусниддин Соатов 2026 йилга мўлжалланган солиқ сиёсати концепциясининг устувор йўналишлари, тадбиркорлик субъектлари учун яратилган енгилликлар ва мажбуриятлардаги ўзгаришларга алоҳида тўхталди. Айниқса, Ғаллаорол ва Бахмал туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун долзарб бўлган масалалар таҳлилий руҳда ёритилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбир давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан аниқ ва тушунарли жавоблар олишди.  

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири