Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги талабалар тураржойи
21:29 / 2024-05-08

ТАТУ Самарқанд филиалининг 400 ўринли талабалар тураржойи фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Бахтиёр Маҳкамов ва бошқа масъуллар қатнашди. 

– Бўлажак IT мутахассисларини талабалар тураржойи билан табриклайман, – деди вазир ўринбосари Р.Каримжонов. – Талабаларга яратилаётган бу каби шарт-шароитлар келажакда ўз мевасини беради, албатта.

[gallery-17337]

Янги талабалар тураржойи қурилишига 26 миллиард сўм маблағ сарфланди. Давлат –хусусий шериклиги асосида қурилган мазкур бино тўрт қаватдан иборат. Ҳар бир хона тўрт кишига мўлжалланган. Ҳар бир қаватда ошхона, кир ювиш хонаси бор. 

– Янги талабалар тураржойининг фойдаланишга топширилгани биз учун анча енгиллик бўлди, – дейди компьютер инжиниринг факультети талабаси Соҳиба Бўстонова. – Сабаби, биз ўқишга автобусда филиалга тегишли талабалар тураржойидан қатнардик. Бу ётоқхона эса шундоқ ўқиш жойимизнинг ёнида қурилди. Шу пайтгача ижара хонадонларда яшаган курсдошларимиз ҳам энди ушбу тураржойда яшайдилар.

Тадбир иштирокчилари талабалар тураржойида яратилган шароит билан танишдилар.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари