Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
13:19 / 2023-09-23

Сирдарёда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда янги таҳрирдаги Бош қонунимизнинг ўзига хос хусусиятлари, аввалги Конституциядан фарқли томонлари ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган конституциявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш барча соҳаларда “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини “инсон – жамият – давлат” деган тизимга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини беради. Шу боисдан, янги таҳрирдаги Конституция ижросини тўлиқ таъминлаш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифасидир. Шу мақсадда белгиланган чора-тадбирлар дастурига кўра, давлат фуқаролик хизмати ҳамда суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг янги конституциявий талабларга риоя этиш борасидаги билим ва малакасини ошириш учун дастур ташкил қилинди. Мақсад – бошқарувда конституциявий нормаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиш, пировардида “инсон қадри” тамойили асосида халққа хизмат кўрсатишнинг сифат даражасини оширишга эришиш.

[gallery-13681]

Семинар дастурига мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети Экология ҳуқуқи кафедраси профессори О.Нарзуллаев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Шайжигитов, Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Ж.Боиров томонидан янги таҳрирдаги Конституция ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган биринчи навбатдаги устувор вазифалар, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда жамият ва шахс масалалари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ҳамда сайлов тизимидаги фундаментал вазифаларга оид муҳим йўналишлар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилинди.

Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА