Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги таҳрирдаги Конституция – халқчил Конституция!
09:44 / 2023-04-14

Мамлакатимизда муҳим сиёсий воқелик – «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни умумхалқ референдумига тайёргарлик жараёни давом этмоқда.

Жойларда янги таҳрирдаги Конституциямиз мазмун-моҳияти акс этган турли тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўтказилган учрашувда ҳам ана шу муҳим сиёсий жараён ҳақида сўз борди.  

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ва бошқалар Асосий қонунимизнинг янги таҳрири юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ривожига хизмат қилиши, энг аввало «Инсон қадри учун» ғояси устувор йўналиш сифатида белгиланишини қайд этди.  

Тадбирда сўзга чиққан экспертлар томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида талабаларга маълумот берилди.  

Маълумки, давлатимиз раҳбари 2022 йил 20 июнда Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлган учрашувда “Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади", дея таъкидлаган эди.  

Бу «Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир» деган тамойилга тўла мос келади. Натижада инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури устувор мақсад қилиб олинган, изчил ва пухта ўйланган, «Инсон – жамият – давлат» тамойили асосида Бош қомусимизнинг янги таҳрирдаги варианти ишлаб чиқилгани эътироф этилди.  

Ўзбекистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича халқ сайлови – референдум эса 30 апрелга белгиланди.    

Учрашувда Асосий қонунимизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида сўз юритилди. Моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Шунингдек, 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгариш киритиляпти. Конституция матни 65 фоизга янгиланди.    

Tадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилди.  

ЎзА