Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги таҳрирдаги Конституция инсон ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш кафолатини кенгайтирди
09:39 / 2023-12-08

Мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳот ва янги таҳрирдаги Конституция қабул қилиниши янги тараққиёт босқичининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, ахлоқий ва ташкилий асосларини олий даражада мустаҳкамлади. Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон ҳуқуқий тизимининг асоси сифатида мамлакатда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар учун пойдевор вазифасини бажармоқда.

Янги Конституцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича умумхалқ муҳокамаси ва референдум ўтказилиши ҳар бир фуқарога мамлакат сиёсий тузилмасини янада ривожлантиришга шахсан ҳисса қўшиши, инсон, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатнинг мутлақо янги тизими учун овоз бериши таъминланган демократия намунасидир.

Конституциявий ислоҳот сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўсишни назарда тутади, лекин бу жараён адолатли, ошкора, ҳисобдор ва шаффоф кечиши инсон ҳуқуқи таъминланиши даражасига боғлиқ. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистонда давлат сиёсати марказида инсон қадри ва унинг манфаатини таъминлаш устуворлиги мужассам.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши билан инсон ҳуқуқи ҳимояси кафолати ва механизми энг юқори – Асосий қонун даражасида кучайтирилди. Зеро, Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқи ва эркинлигининг фақат тан олиниши эмас, балки риоя қилиниши ва ҳимоя қилиниши асосини ҳам кучайтириш мақсад қилиб қўйилган.

Киритилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг 40 фоизидан кўпи, қўшилган 27 норманинг 11 таси бевосита инсон ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлашга тааллуқли экани, нормаларнинг инсон ҳуқуқи соҳасидаги халқаро стандартга тўла мувофиқлаштирилгани хужжатнинг инсон ҳуқуқи ва эркинлиги устуворлигини тўлақонли таъминлашдан иборат моҳиятини белгилайди.

Янги таҳрирдаги Конституция Муқаддимаси “Биз, Ўзбекистоннинг ягона халқи – инсон ҳуқуқи ва эркинлигига содиқлигимизни тантанали равишда эълон қилиб”, деб бошланиши ҳам Ўзбекистонда бундан буён жамият ва давлатнинг асосий мақсади инсон ҳуқуқи ва эркинлиги устуворлигини таъминлашдан иборат бўлишини рамзий жиҳатдан ифодалайди.

Умуман, Конституциямиз олий юридик кучга эга асосий қонун сифатида инсон қадри, ҳуқуқи ва эркинлиги таъминланишининг энг муҳим, устувор кафолатини белгилаб берди. Шунингдек, Қомусимиз жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилиниб, Янги Ўзбекистонни жаҳон халқларига инсон қадри ва манфаатини ҳимоя қиладиган, адолатли, илғор давлат этиб танитади.

Албатта, Конституция нормалари мамлакатимизда ислоҳотларни янада жадал суръатда давом эттириш, бу йўлда жамиятнинг барча илғор кучларини сафарбар этишнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўткирбек Очилов, Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи