Янги суюлтирилган газ тўлдириш шохобчалари иш бошлади
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 39 минг 379 та ва Олтинсой туманида 39 минг 370 та истеъмолчига хизмат кўрсатадиган янги суюлтирилган газ тўлдириш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 19 киши иш билан таъминланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Шеробод ва Олтинсой туманлари суюлтирилган газ истеъмолчиларига бугунга қадар Музработ, Бойсун ва Денов туманидан 30-40 километр масофа босиб, газ тўлдириб етказилар эди. Энди ушбу масофалар қисқариб, барча қийинчиликлар ортда қолди.
Янги ишга туширилган шохобчаларда бир кунда 20-30 тонна, бир ойда эса 600-800 тонна суюлтирилган газга тўлдирилган газ баллонлари белгиланган муддатда истеъмолчиларга етказилади.
Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА