Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги стандартлар учун 1 миллиард 600 миллион сўм​ маблағ ажратилди
11:13 / 2019-12-13

Ўзбекистонда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш маҳсулотлари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Тармоқни жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий минерал хомашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш ва қурилиш маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада Президентимизнинг “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу қарор билан қурилиш маҳсулотлари соҳасидаги халқаро стандартлар рўйхати белгилаб берилди.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти” давлат муассасаси (Стандартлар институти) саъй-ҳаракати билан ушбу соҳани мукаммал ривожлантириш, халқаро стандартларни қабул қилиш мақсадида давлатимиз томонидан 1 миллиард 600 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Ушбу маблағ эвазига 2019 йилнинг якунига қадар жами 577 халқаро стандартларни ўзбек тилида ишлаб чиқиш бўйича Стандартлар институтида жадал ишлар олиб борилаяпти.