Янги стандартлар ишлаб чиқилмоқда
Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, жумладан, тадбиркорлик субъектларига янада қулай шароит яратиш борасида Стандартлар институти томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, жумладан, тадбиркорлик субъектларига янада қулай шароит яратиш борасида Стандартлар институти томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Стандартлар институти ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик талабларига риоя қилишини таъминлаш Департаменти томонидан ташкилотнинг стандартлари ўрнига қатор давлат стандартлари ишлаб чиқилмоқда.
Департамент томонидан бугунги кунга қадар 279 та ташкилотнинг стандартлари (Ts) ўрнига бир турдаги маҳсулотларга ягона давлат талабларини белгиловчи ва халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган 10 та давлат стандарти ишлаб чиқилди.
Шу қаторда Стандартлар институти томонидан ташкилотнинг стандартлари ўрнига ишлаб чиқилган давлат стандартлари қуйидагилар:
Oʻz DSt 3396:2019 Идиш-товоқ ювиш учун восита. Техникавий шартлар – амалдаги 92 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3397:2019 Қовурилган писталар, ёнғоқлар ва нўхат. Техникавий шартлар – 145 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3398:2019 Санитария-гигиеник мақсадлар учун мўлжалланган қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари. Техникавий шартлар – 88 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3399:2019 Қуртлар. Техникавий шартлар – 92 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3400:2019 Кукунсимон синтетик ювиш воситалари. Техникавий шартлар – 112 та ташкилот стандарти ўрнига;
Жами: 529 та ташкилотнинг стандартлари ўрнига 5 та давлат стандарти ишлаб чиқилган.
Oʻz DSt Давлат стандартлари Ўзбекистон Республикасида шу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхоналарга ягона талабларни белгилайди. Қатъий талаблар асосидаги сифатли маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши эса мамлакатимизда маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ортишига хизмат қилади.
Стандартлар институти
ахборот хизмати