Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги спорт мажмуаси очилди
19:59 / 2026-02-28

Боёвут туманининг “Марказ” маҳалласида замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. Эндиликда ушбу иншоотда 120 нафардан ортиқ ёшлар баскетбол, стритбол, бокс ва кураш каби спорт турлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.

Мазкур мажмуа бир неча йил давомида фойдаланилмай, таъмирталаб ҳолга келиб қолган эски спорт зали ўрнида барпо этилди.

Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатдан сўнг тегишли қарор асосида зарур маблағлар ажратилиб, бино тўлиқ реконструкция қилинди. Иншоотда асосий спорт зали билан бир қаторда ювиниш-кийиниш хоналари ва мураббийлар учун алоҳида хоналар ҳам ташкил этилди.

Ташаббус Эркинжон Турдимовнинг аҳоли билан ўтказган сайёр қабули давомида кўтарилган масала асосида амалга оширилди. Спортга қизиқувчи ёшлар сони ортиб бораётгани, мавжуд шароит эса талабга жавоб бермаётгани таъкидланган эди.

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги ва вилоят спорт бошқармаси вакиллари, фахрийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбир давомида ёшларга спорт жиҳозлари ва спорт формалари топширилди.

Ғулом Примов, Анвар Тўйчиев (cурат) ЎзА