Янги спектакль: “Тонгни кулиб қарши ол!
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида саҳналаштирилаётган спектакль ана шундай номланади.
Мазкур асарда иродали ва қатъиятли ўзбек қизи Диёра Келдиёрованинг болалик чоғидан то Олимпиада шоҳсупасигача бўлган ибратли ҳаёти тасвирланади. Бундан кўзланган асосий мақсад ўз орзу-умидлари ушалиши йўлида ҳар қандай машаққатга дош бера олган матонатли замондошимиз образини кўплаб ёшларимизга ўрнак қилиб кўрсатиш, уларни ўз мақсадлари сари дадил ҳаракат қилишга руҳлантиришдир.
Шунингдек, Маданият ҳамда Спорт вазирликлари ҳамкорлигида Давлат буюртмасига биноан саҳналаштирилаётган ушбу спектакль “Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлашга қаратилган.
ЎзА