Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги шоли навлари яратилмоқда
14:56 / 2025-10-07

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида шоли етиштиришни кўпайтириш, мазкур ўсимликни етиштиришда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ички истеъмол бозорини гуруч маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, одатда сувга тўла далаларда етиштириладиган шолини эндиликда ҳатто қурғоқчил ерларда ҳам етиштириш мумкин. Бу йўналишда илк амалий қадамлар аллақачон ташлаб бўлинди.

Жорий йил институтнинг Шоли генетикаси ва селекцияси лабораторияси тажриба майдонида шолининг мингга яқин хорижий ва маҳаллий нав намуналари экилиб, парвариш қилинди.  

Шолининг хорижий навлари юртимиз иқлим шароитига мослашгани, қурғоқчиликка ва шўрга чидамлилиги каби кўрсаткичларига қараб намуналарга ажратилади. Бу эса шоликор деҳқонлар учун стресс омилларга чидамли бўлган янги шоли навларини яратишга замин бўлади.

Айни кунларда эса Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида ана шундай сара навли шоли ўсимлигини йиғиб- териш ишлари амалга оширилмоқда.

Гулноза Бобоева,

ЎзА