Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги сайланган маҳалла раислари учун ўқув-семинар
15:43 / 2025-05-20

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда янги сайланган маҳалла раисларининг хизмат вазифаси бўйича малакасини оширишга қаратилган ўқув- семинар бошланди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – янги сайланган фуқаролар йиғинлари раисларининг маҳаллада ўз фаолиятини ташкил этиш, “маҳалла еттилиги”нинг ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги билим, малака ва кўникмаларини оширишдан иборатдир.

Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Б.Отемуратов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турмановлар сўзга чиқишиб, маҳалла раислари олдида турган устувор вазифалар, ўқув-семинарининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот беришди.

Ўқув-семинар шу йилнинг 2 июнигача давом этади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири