Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги реанимация бўлими иш бошлади
17:54 / 2022-07-26

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш сўнгги йилларда энг устувор масалалардан бирига айланиб улгурди.

Айниқса, чекка ҳудудлардаги тиббиёт масканларини таъмирлаш, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тўла қондириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан бир ой муқаддам Бухоро вилояти Жондор туманига электрон оптик рентген, видеолапараскоп, наркозлаш ускуналари, жарроҳлик лампалари ва столи харид қилиш учун 1,3 миллиард сўм ажратилган эди. Бу кўмак туман шароитида мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконини берди. Эндиликда тиббиёт бирлашмасидаги реанимация бўлими ҳам тўлиқ таъмирланиб, оғир ҳолда олиб келинган касалларга тезкор даво чораларида қўлланилмоқда.

– Боламни оғир аҳволда олиб келдим, – дейди Феруза Адизова. –Шифокорларга раҳмат боламга яхши қарашди. Аҳволи ҳозир яхши. Жондор туманида шундай  шароитлар яратилди. Буни ўзим ва боламнинг ҳаёти мисолида кўрдим.

Янги техникалар билан жиҳозланган бўлимда нафақат катта ёшдаги аҳоли, балки болаларга ҳам тезкор ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди. Бу шифокорлар мушкулини осонлаштиришдан ташқари, беморлар узоғини ҳам яқин қилмоқда.

Бошланган эзгу ташаббуслар шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Энг муҳими буларнинг барчаси инсон қадрини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар маҳсулидир.

– Бугунги кунда туманимиз аҳолиси учун юқори технологик операцияларни бажариш учун замонавий талабга жавоб берадиган имкониятлар яратилди, – дейди бош врач ўринбосари Фарид Нуриллаев. – Бундан туман аҳолиси мамнун. Энди жондорликлар узоққа бормасдан туманда даволанади. Бунинг учун барча имкониятлар яратилган.  

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар чуқурлашмоқда. Бу эса Жондорда Янги Ўзбекистоннинг Янги тиббиёти вужудга келиши учун мустаҳкам пойдевор бўлмоқда.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА