Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиқўрғонда лойиҳа қиймати қарийб 80 миллиард сўмлик цемент заводи ишга тушади
11:10 / 2020-09-04

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида “Жаҳон евросервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан цемент заводи барпо этилмоқда.


Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида “Жаҳон евросервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан цемент заводи барпо этилмоқда.

Қарийб 30 гектар ҳудудда қад ростлаган корхонанинг лойиҳа қиймати салкам 80 миллиард сўм бўлиб, ишлаб чиқариш Хитой технологияси асосида йўлга қўйилади. Завод тўлиқ қувват билан ишга тушгач, қурилиш тармоғи учун йилига 365 минг тонна цемент етказиб берилиши баробарида, 200 кишининг иш билан бандлиги таъминланади.

–Ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун айнан Янгиқўрғон тумани танлангани бежизга эмас, - дейди корхона раҳбари Носир Холиқов. – Бу жойда улкан хомашё захирасига эга цемент, оҳактош конлари мавжуд. Геология институти мутахассисларининг таҳлил-хулосаларига кўра, ҳудуддаги тошлар таркибида 80 фоиз цемент элементлари бор. 

Хомашё ташиб келиш харажатларини тежаш мақсадида жорий йил якунига қадар коннинг ўзида завод фаолиятини бошлаш кўзда тутилган. Маҳсулотни нафақат маҳаллий бозорга чиқариш, балки қўшни республикаларга ҳам экспорт қилишни мўлжаллаганмиз.

photo_2020-09-04_10-51-29.jpg

photo_2020-09-04_10-51-30.jpg

photo_2020-09-04_10-51-32.jpg