Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЯНГИ ҚУВВАТ: Йилига 1,4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради
12:07 / 2022-03-11

Хоразм вилоятида қуввати 174 мегаватли янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

Жорий йил 10 март куни Туркиянинг “Odaş Enerji CA” компанияси томонидан Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қурилган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

– Ушбу электр станция йилига 1,4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 175 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади. Тежалган табиий газга қўшимча 800 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади. Натижада қўшимча равишда бир йил давомида 350 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилади. Умумий қиймати 105 миллион долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг “Odaş Enerji CA” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди, – деди Энергетика вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Эльмира Бекмуродова.

Таъкидланганидек, мазкур станцияни қуриш жараёнида 350 нафар ишчи-ходим фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга туширилгач, тумандаги 60 нафар фуқаро ҳам ўз иш жойига эга бўлди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА