Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қурилган уйлар қай даражада сифатли?
12:13 / 2022-08-01

Кўп ҳолларда янги қурилган уй-жойлар битказилиб топширилгач, ҳеч қанча вақт ўтмай, уйларнинг носозлиги, иситиш тизими қониқарли эмаслиги ҳақида эътирозлар юзага келади. Эндиликда бу каби муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Хусусан, Уй-жой фонди инспекцияси томонидан Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги янги қурилган кўп квартирали уйнинг қурилиши якунланмаганлиги сабабли фойдаланишга қабул қилиш рад этилган. Бироқ, Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ушбу уйга аҳоли фойдаланиши учун ижобий хулоса берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорининг 6-иловаси билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 4-банди «е» кичик қисмига асосан кўп квартирали уйларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида талабларга жавоб бермаган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан Уй-жой фонди инспекциясининг салбий хулосаси инобатга олинмасдан Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан фойдаланишга қабул қилингани маълум бўлди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси мазкур кўп қаватли уйни қуйидаги сабабларга кўра фойдаланишга қабул қилишни рад этган эди.

Яъни объектнинг қурилиш ишлари якунланмаганлиги (фасад қисми пардозланмаганлиги), ободонлаштириш ишлари амалга оширилмаганлиги, лойиҳада кўзда тутилган болалар майдончаси мавжуд эмаслиги ва бошқа камчиликлар борлиги аниқланган.

Муаммоларни бартараф этиш учун эшикма-эшик юриб, қурилиши тугамаган уйларнинг ноқулай шароити аҳолини чарчатиши табҚурилиш соҳасииий. У вақтда эса қурувчи ҳам, инспектор (ГАСН) ҳам маза қилиб юрган бўлади. Жабрини битмаган уй олган оддий одамлар тортади.

Шунинг учун ҳамма уй қурилиши ҳам рисоладагидек бажариляпти, деб бўлмайди. Сўнги уч ойда Уй-жой фонди инспекцияси пудрат ташкилотлари томонидан қуриб фойдаланишга топширилган 165 та уйдан 80 тасига ижобий хулоса берган. 13 таси ўрганиш жараёнида. 72 таси тўлиқ битказилмасдан фойдаланишга топшириш учун ариза йўллангани учун рад этган.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА