Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қонуннинг бажарилишида "Ўзбеккосмос" агентлигининг роли қандай? (+видео)
08:12 / 2024-08-22

Яшаб турган уйининг ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки узоқ йиллардан буён мулк ҳуқуқини расмийлаштира олмасдан юрган юртдошларимизнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, бу борадаги муаммоларга ечим топиш долзарб масалаларидан бири эди.

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 5 август куни имзоланган «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун орқали эндиликда фуқаролар ўзларига тегишли бўлган ҳужжатларни қўлга киритишлари мумкин.     

Мазкур қонунда ҳуқуқларни эътироф этиш билан бир қаторда бир нечта вазифалар ҳам қўйилган. Яъни 2018 йил 1 майга қадар қўшимча эгалланган бино ва иншоотларни кўриб бериш масаласи "Ўзбеккосмос" агентлиги зиммасига юклатилган. Хўш, ушбу вазифаларнинг бажарилишида "Ўзбеккосмос" агентлигининг роли қандай?     

– Ҳозир автоматлаштирилган ахборот тизими яратилмоқда. Ушбу тизим ёрдамида бир нечта вазирлик ва идоралар ўзида мавжуд бўлган маълумотларни юклайди. Бизда маълумотлар йиғилиб, айнан бир ер участкаси ва унга қурилган бино ҳамда иншоот бўйича космик суратлар олинади. Буни янаям соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсам, Орбитада 100 дан ортиқ космик аппаратлар яъни сунъий йўлдош аппаратлари учиб юрибди. Ҳар бир ўтган даврнинг космик суратлари бизда сақланиб туради. Сунъий йўлдош аппаратлари орқали биз ўтган 2005, 2010, 2018 йилларга қайтиб, ўша ерда бино ва иншоотлар мавжуд бўлганми йўқми, ер участкаларидан фойдаланилганми ёки йўқми, деган саволга жавоб топамиз, – дейди "Ўзбеккосмос" агентлиги бўлим бошлиғи Шоҳрух Насруллаев.   

Суҳбатнинг тўлиқ қисмини ЎзАнинг You Tube саҳифасида кўришингиз мумкин.    

 <iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/S9tMos_KyBw" title="Yangi qonunning bajarilishida “Oʻzbekkosmos” agentligining roli qanday?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,

А.Содиқов (видео), ЎзА