Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қонунлар тарғиботига бағишланди
20:02 / 2022-02-16

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров Андижон вилоятида депутатлар, аҳоли вакиллари билан мулоқот ва учрашувлар ўтказмоқда.

Учрашув ва мулоқотларда Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 3-4 февраль кунлари бўлиб ўтган йигирма учинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар, маҳаллий Кенгашлар ва депутатлар зиммасига юклатилган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берилмоқда.

Сенаторлар томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, жойларда ўтказилаётган учрашувларда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилмоқда, айрим масалаларни ҳал этиш тегишли ташкилот ва мутасаддиларга йўналтирилмоқда.

[gallery-5794]

Андижон вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги қонуннинг муҳим жиҳатлари, «Ташаббусли бюджет» доирасида маҳаллий бюджетлар маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиблари, Президентимизнинг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорининг мазмун-моҳияти, ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва улар учун зарур шароитлар яратиш, шунингдек, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш борасида ҳамда аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ҳудудий марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг маълумот ва тушунтиришлар берилди.

Иштирокчиларнинг янги қонунлар мазмун-моҳияти, қонунларни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига сенаторлар батафсил жавоб қайтарди. Йиғилишда юқорида қайд этилган йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА.