Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қўлланма тақдимоти ўтказилди
17:20 / 2026-02-26

Сўнгги йилларда юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бўлган эътибор том маънода янги босқичга чиқди. Болалар ва аёлларни зўравонликнинг турли кўринишларидан тизимли ҳимоя қилиш, бундай ҳолларда уларга зарур моддий ва маънавий кўмак беришга қаратилган чора-тадбирларни сифатли ташкил қилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

“Шароит Плюс” ННТ ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун ишлаб чиқилаётган «Зўравонлик нима? Ундан ўзингни қандай ҳимоя қилишинг мумкин?» номли ахборот қўлланмаси тақдимотига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур қўлланмани тайёрлашдан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уларнинг ҳуқуқлари, зўравонликнинг турли шакллари ҳамда мавжуд ҳимоя механизмлари ҳақида тушунарли ва қулай форматларда маълумот тақдим этишдан иборат. Шунингдек, қўлланма орқали зўравонликдан жабрланган аёллар ва қизлар учун амал қилаётган давлат тизими ва мурожаат қилиш йўллари ҳақида хабардорликни ошириш кўзда тутилган.

Давра суҳбатида ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлари вакиллари, мутахассислар, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг ота-оналари ўз таклиф-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди. Қувонарлиси шуки, масъуллар билдирилган таклиф ва тавсиялар қўлланманинг якуний таҳририни ишлаб чиқишда албатта инобатга олинишини алоҳида таъкидлади.

Шербек Исломов ЎзА