Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қиёфа ва замонавий имкониятлар уйғунлиги
10:56 / 2024-06-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ўқчи маҳалласида жойлашган 74-оилавий поликлиника Инвестиция дастури доирасида капитал реконструкциядан чиқарилмоқда.  

Қурилганига 40 йил бўлган бинони кўркам ва замонавий кўринишга келтириш, давр талабларига мос шароитларни яратиш учун бюджетдан 2 миллиард 339 миллион сўмлик маблағ ажратилган. Реконструкция ишлари пудратчи ташкилот “Бресбен Аус” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

[gallery-17784]

Мазкур поликлиника ҳудуддаги 12 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Реконструкция ишлари самарасида бу ерда қатновни 150 га етказиш имконияти яратилмоқда.

Янгича қиёфа касб этаётган тиббиёт маскани яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА