Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев бошқариб борди.
[gallery-24581]
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига Шохруҳ Азаматович Аминов номзоди тавсия этилди.
Шохрух Азаматович Аминов прокуратура органларида масъул лавозимларда, жумладан, Сирдарё вилояти прокурори, Навоий вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
Кун тартибидаги масала бўйича депутатлар томонидан қарор қабул қилинди ва Шохруҳ Азаматович Аминов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев иштирок этди.
Довуд Абибуллаев,Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА