Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги подстанция – янги имкониятлар
17:55 / 2025-09-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда электр энергетикаси соҳасини жадал ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, мавжуд тармоқларни модернизация қилиш ҳамда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланган.  

Янги электр станцияларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш орқали аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз ва сифатли электр энергияси етказиб бериш имкониятлари кенгаймоқда.  

Бухоро вилоятининг олис Қоровулбозор туманида ҳам юқори кучланишдаги янги подстанция ва электр узатиш тармоғи қад ростлади. Ҳудуддаги инвестицион жозибадорликни ошириб, тадбиркорларни барқарор электр энергияси билан таъминловчи ушбу подстанцияда 2 дона, қуввати 16 000 кВА бўлган куч трансформаторлари ўрнатилди ва подстанция бугунги кун талабидан келиб чиқиб, тўла замонавий электр ускуналар билан жиҳозланди. Бу истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлабгина қолмай, балки энергия йўқотишларини камайтириш, самарадорликни ошириш ва экологик тозаликни таъминлашга хизмат қилади.

[gallery-25180]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА