French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Папа ишга киришди
17:09 / 2025-05-18

Рим католик черкови янги раҳбари Папа Лео XIV ҳокимият рамзлари – "балиқчи узуги" ва паллий – кашта тикилган хочли жун тасмани қабул қилиб олди. Ушбу қадимий маросим понтификат 267-чи Папа фаолияти расман бошланганини билдиради.

Папа ваъзи, "Осмон маликаси"ни  дуо қилиш билан якунланадиган очилиш маросими Лео XIV раислигида кечади. Майдонда кўплаб диндорлар, шунингдек хорижий мамлакатлардан келган 150 дан зиёд делегация аъзолари, қироллик хонадонлари ва диний конфессия вакиллари, насронийлардан ташқари мусулмонлар, яҳудийлар, ҳиндулар ва бутчилар ҳам бор. Муқаддас тахт матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда 150 мингга яқин одам тўпланган.

14 сентябрь куни 70 ёшга тўладиган Рим католик черковининг амалдаги раҳбари нисбатан узоқроқ вақт понтификликка эга бўлиши кутиляпти.

Лео XIV ўз ваъзида диндошларини черковда бирлашишгка чақириб, бу тинч-тотув яшаш учун асос эканини таъкидлади.

– Замонамизда ҳамон жуда кўп келишмовчилик, нафрат, зўравонлик, нотўғри қараш, бошқалардан қўрқиш, ер ресурсларидан фойдаланадиган ва энг камбағалларни четга сурадиган иқтисодий парадигма туфайли юзага келган жуда кўп яраларни кўрмоқдамиз, – деди понтифик.

Папа "ҳеч қандай хизматларисиз" сайланганини тан оларкан, ўзини "бошқаларнинг ишончи ва қувончига хизмат қилувчи биродардек  камтар" ҳис қилишини айтди. Шунингдек, тўғридан-тўғри ёки билвосита аввалги ҳамкасблари хизматини эътироф этиб ўтди.