Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси дунё эътирофида
18:57 / 2023-05-10

Янги Конституция лойиҳаси бўйича ўтган умумхалқ Референдумини кузатиш учун Ўзбекистонга дунёнинг ўнлаб давлатлари, халқаро ташкилотлар, хорижий парламентлар аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари ташриф буюришди. Улар орасида халқаро кузатувчи ваколатига эга таниқли давлат ва жамоат арбоблари, ўз соҳасининг ноёб мутахассислари, олимлар бор эди. Марказий сайлов комиссиясидан олинган маълумотга кўра, Ўзбекистон Янги Конституциясининг асл моҳиятини очиб бериш, Бош қомусимизга киритилган янгиликларни таҳлил этишда тажрибали дипломат, сиёсатшунос олим, иқтисодчи, фан ва санъат арбобларидан 867 киши иштирок этди.

Шуни алоҳида фахр ва ғурур билан қайд қилмоқчи эдик-ки, таклиф қилинган олий даражадаги кузатувчилар орасида асли ўзбекистонлик, айни пайт хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий ҳаётининг олдинги сафида бўлган, илм-фанда, жамоат ишларида улкан ютуқларга эришган таниқли ҳамюртларимиз ҳам бисёр.

Масалан, Референдум муносабати билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби, Армия генерали Сергей Николаевич Лебедев ва унинг раҳбарлигидаги МДҲ кузатувчилар гуруҳи ҳам Тошкентга келди.

1948 йил Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида туғилган Сергей Лебедев 1965 йили вилоят марказидаги ўрта мактабни олтин медаль билан тугатган.

Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Панфилова эса Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида таваллуд топган.

Председатель ЦИК России Элла Памфилова

Халқаро кузатувчилар орасида, шунингдек, “Жаҳон сиёсатида Шарқ мамлакатларининг роли ва аҳамияти”, “Миллий низолар”, “Шарқдаги ҳарбий қўшинлар”, “Ислом факторининг аҳамияти”, “Исроил давлати тарихи” каби қатор асарлари, монографиялари билан жамоатчиликка маълум бўлган Россия Фанлар академияси мухбир-аъзоси, халқаро муносабатлар тарихи бўйича етук мутахассис, шарқшунос-олима, Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) профессори, Россия ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ирина Звягельская ҳам бор эди.

Руководитель Центра ближневосточных исследований ИМЭМО РАН И.Д. Звягельская  выступила на Президиуме РАН и рассказала о ситуации в Афганистане

Кўтаринки руҳда ўтган Референдумнинг эртасига ЎзА саҳифаларидаги ёрқин, сермазмун суҳбатлари билан ўзбек ўқувчи, томошабинларига яхши таниш бўлиб қолган, расмий халқаро кузатувчи мақомида Тошкентга ташриф буюрган москвалик йирик олим, иқтисод фанлари доктори, профессор Наби Саидкаримович Зиёдуллаев ҳаётида қувончли бир воқеа содир бўлди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети олимлари, Плеханов номидаги Москва иктисодиёт унверситетининг мамлакатимиздаги филиали ўқитувчи-профессорлари Наби Зиёдуллаевга унинг Россияда ва Ўзбекистонда юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги улкан хизмати, ўнлаб иқтисодчи кадрларга раҳнамолик қилаётгани, ёшларни фаол қўллаб-қувватлаётгани муносабати билан олимлар учун бериладиган яна бир юксак унвон – Плеханов номидаги Москва иктисодиёт унверситетининг Марказий Осиё минтақасидаги биринчи рақамли фахрий профессори унвонини беришди.

Ўзбекистон ва Россия иқтисодчи олими Наби Зиёдуллаевга фахрий профессор дипломини Россия иқтисодиёт университети Тошкентдаги филиали ректори, академик Қаландар Абдураҳмонов топширди.

Дарвоқе, Наби Зиёдуллаев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан, Президент Шавкат Мирзиёев фармонига биноан, “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди.

Сўнгсўз ўрнида. Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси раиси, давомли танаффусдан кейин киндик қони тўкилган заминга келган Элла Панфилова ўз таассуротини қуйидагича изҳор қилди:

- Ўзбекистонга алоҳида бир ички соғинч туйғуси, чексиз ҳис-ҳаяжон, кўтаринки руҳ билан келдим. Ахир, 32 йил туғилган юртимда бўлмадим-да! Ўтган гал, 1981 йил келганимдан буён республикада беқиёс ўзгаришлар рўй берибди. Тўғри, Тошкент ҳамиша чиройли, кўркам, бетакрор. Бинобарин, ҳозирги янги Ўзбекистон пойтахти қиёфасини тасвирлашга тил ожиз. Кўрганларим мени жуда тўлқинлантириб юборди, ҳиссиётимни ифодалашга лойиқ сўз топа олмаяпман.

Панфилова хонимнинг Москвада, Кремль сайтига берган интервьюсида шундай сўзлар бор:

- Ўзбекистон янги Конституцияси бўйича ўтказилган Референдумга халқ томонидан бундай катта қизиқиш билдирилиши мамлакатдаги, халқ удумидаги миллий ўзига хосликни, анъанавий шарқ оиласи ажойиб қадриятларини сақлаб қолишга интилишни намоён этди.

И.Абдухолиқов, ЎзА сиёсий шарҳловчиси