Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистоннинг Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари: ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда
13:12 / 2021-09-24

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида “Янги Ўзбекистоннинг Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари: ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

 Конференция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистондаги БМТТД (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури), Ўзбекистондаги Жаҳон банки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ва Тошкентдаги халқаро Вестминстер универститети (ТХВУ) ҳамкорлигида ўтказилмоқда.  

 Анжуманнинг асосий мақсади – Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, БРМга эришишда ислоҳотларнинг аҳамиятини муҳокама қилиш, билим ва тажриба, илмий тадқиқотлар ва ривожланиш стратегияларининг натижаларини алмашиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик учун йўл хариталарини белгилаб олишдан иборатдир.  

 Конференцияда таниқли олимлар, давлат ва хусусий сектор, халқаро агентликлар, идора ва таҳлил марказлари вакиллари иштирок этмоқда.  

 Тадбирда нутқ сўзлар экан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев мамлакатимизда ўтган йилларда амалга оширилган ҳаракатлар, муҳим кўрсаткичлар ва соҳаларга йўналтирилган барқарор ривожланиш тенденцияларига алоҳида тўхталди.  

 – Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсадларга босқичма-босқич эришмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда барқарор ривожланиш стратегиясининг асосий ғояси – бу фуқаролик жамиятининг институцион ролини ошириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камбағалликни камайтириш, ҳар бир кишини кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш ҳамда барқарор экологик ривожланишга эришишдан иборат, – деди Содиқ Сафоев. – 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар миқдори бўйича “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киришимиз керак.  

 Конференция давомида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш жараёнида халқаро илғор тажрибалар кўриб чиқилиб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазкур мақсадлар билан боғлиқлиги муҳокама қилинди. Шунингдек, бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга халқаро экспертларнинг фикри тингланди.  

 Беҳруз Худойбердиев, ЎзА