English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг Истиқлол маҳалласи
18:36 / 2023-03-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани марказида жойлашган Истиқлол маҳалласи Янги Ўзбекистон замонида обод бўлаётган масканлардан. Аҳолиси меҳнаткаш, тадбиркор, ҳаётни қадрлаб яшайдиган одамлар.

Маҳалла институтини ривожлантирилиши мазкур маҳаллада ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. МФЙдаги “бешлик” – раис, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори ҳамкорликда ишлаётгани туфайли ҳам ижобий ишлар тобора кўпаймоқда.  

Ушбу ижобий ишлар юзасидан маҳаллада амалий семинар ташкил этилди.

[gallery-11002]

Семинар иштирокчилари туман ҳокими Аҳрор Мансуров, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари бошчилигида Файзулло Ғофуров, Марғуба Бойбобоева, Муҳаммаджон Ашурматов хонадонларида томорқадан фойдаланиш, қўшимча даромад топиш бўйича тажрибалар кузатилди.

623 оила истиқомат қиладиган маҳалланинг 5 та кўчасида яшовчилар яхши маънода бир-бирига “рақиб”. Маҳалланинг ихтисослашуви боғдорчилик, чорвачилик, хизмат кўрсатишдан иборат. Ўз ҳунарининг усталари қўни-қўшниларини шогирдликка олиб, ишсизлар сонини камайтиришга ҳисса қўшяпти. Ёшлар масаласи алоҳида назоратда, жорий йилнинг ўтган даврида жиноятчиликка ҳам, ажримга ҳам йўл қўйилмади.

– Ҳамма маҳаллада шундай тартибда иш ташкил этилиши керак, - дейди туман раҳбари А. Мансуров. – Имкониятлар етарли, фақат аҳолини жалб қилиш лозим. Бизнинг мақсадимиз ҳам шу –  одамлар тўқ ва фаровон яшасин.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА