Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг ибратли оилалари тақдирланди
22:15 / 2023-05-15

Наманган вилоят Маданият марказида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан маданий тадбир ташкил этилди. Унда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови иштирокчилари ва ғолиблари, турли соҳаларда фаоллик кўрсатаётган хотин-қизлар иштирок этди.

Маълумки, жорий йилнинг май ойида вилоятнинг барча туман ва (шаҳар)ларида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови ташкил этилиб, унда иштирок этиш учун 784 маҳалладан жами 2000 га яқин оила аризаси қабул қилинди.

[gallery-11884]

Вилоят босқичида кўрик-танлов шартларини юқори натижалар билан бажарган, хусусан, ибратли, узоқ йиллар бирга яшаб келаётган, фарзандларини она юртга муҳаббат, Янги Ўзбекистоннинг эзгу ғояларига садоқат руҳида, оилавий қадриятларимиз асосида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаб келаётган Уйчи туманилик Қамбаровлар оиласи биринчиликни қўлга киритди. Чортоқлик Йўлдошевлар оиласи иккинчи, Янги Наманган туманилик Исмоиловлар оиласи учинчи ўринга сазовор бўлди.  

Тадбир доирасида танлов ғолибларига эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодлар ижросидаги дилбар куй ва қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА